Малайзиядаги ватандош: Конституциявий ислоҳотлар давлат ва халқ ўртасидаги муносабатларни янада кенгайтиришга қаратилган

04.07.2022 09:01

КУАЛА-ЛУМПУР, 4 июль. /«Дунё» АА/. “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонуннинг лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилганлиги муносабати билан Малайзиянинг “Cordstrap Sdn Bhd” компанияси тижорат менежери Анвар Қосимов ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди:

– Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган муҳим жараён – Конституцияга киритилиши таклиф этилган ўзгартиш ва қўшимчалар турли хил соҳа вакиллари, хусусан, олимлар, мутахассислар, тиббиёт ходимлари, фаол ёшлар ҳамда хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар томонидан кенг муҳокама қилинмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ушбу конституциявий ислоҳотлар муҳокамаси давомида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати ва хусусий мулк ҳимояси масалаларига эътибор берилди. Ўз ўрнида бу жараёнлар давлат ва халқ ўртасидаги муносабатларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш учун қаратилган деб ҳисоблайман.

“Халқ сўзи” газетаси веб-сайтида умумхалқ муҳокамасига қўйилган ушбу Конституциявий қонуннинг лойиҳаси билан танишиб чиқдим.

Хусусан, мазкур қонун лойиҳасининг 22-моддасига “Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди. Давлат хорижда яшаётган фуқаролар ва ватандошлар билан алоқаларнинг сақланиб қолиши ҳамда ривожланиши тўғрисида ғамхўрлик қилади” мазмунидаги қўшимчалар киритилиши чет элдаги ўзбекистонликларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун хизмат қилади.

Мамлакатимизнинг келажакдаги фаровон ҳаёти учун мазкур сиёсий жараёнда Малайзияда бўлиб турган ватандошларимизнинг фаол иштирок этишга чақираман.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net