Малайзияда Ўзбекистон Президенти сайловида овоз бериш бошланди

24.10.2021 14:37

КУАЛА-ЛУМПУР, 24 октябрь. /«Дунё» АА/.  Бугун маҳаллий вақт билан соат 08:00 да (Тошкент вақти билан 05:00) мамлакатимизнинг Малайзиядаги элчихонаси ҳузуридаги 25-сайлов участкасида Ўзбекистон Президенти сайловида овоз бериш жараёни бошланди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради, сайловчилар овоз беришга таклиф этилди.

Овоз бериш жараёни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Сайлов кодексига мувофиқ ташкил этилган. Малайзияда вақтинча яшаётган, ишлаётган ёки ўқиётган юртдошларимиз учун барча зарур шароитлар яратилган.

Пандемия муносабати билан овоз бериш жараёни барча санитария хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилинган ҳолда уюштирилди. Хусусан, элчихона ҳудудига киришда сайловчилар ҳароратини контактсиз назорат қилиш ташкил этилмоқда, ижтимоий масофа таъминланмоқда. Сайлов комиссиясининг барча аъзолари ва сайловчилар шахсий ҳимоя воситалари – юз ниқоби ва қўлқоплар билан таъминланган.

Галина Райхерт:

- Малайзияда 15 йилдан ортиқ вақт давомида яшаб келмоқдаман. Ўзбекистон элчихонаси ҳузуридаги сайлов участкасида овоз бериш учун барча шароит яратилган. Мен ҳам фуқаролик бурчимни адо этиб, муносиб деб билган номзодга овоз бердим.

Камила Сайфутдинова:

- Малайзияда «Motivech» компаниясига асос солганман. Мамлакатимиз Президенти сайловида қатнашаётганимдан хурсандман. 25-сайлов участкасида сайловчилар учун қулай шароитлар яратилганидан мамнунмиз. Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни ушбу муҳим сиёсий жараёнда фаол иштирок этишга чақираман. Чунки мамлакатимизнинг келажаги ҳар биримизга боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, 14-20 октябрь кунлари турли сабабларга кўра сайлов куни сайлов участкасига келиш имконияти бўлмаган ютдошларимиз учун Малайзияда ҳам муддатидан олдин овоз бериш ташкил этилди.

Овоз бериш жараёни давом этмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net