Малайзияда Ўзбекистон олимлари томонидан тайёрланган китобларнинг тақдимоти ўтказилди

21.12.2021 13:43

КУАЛА-ЛУМПУР, 21 декабрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Малайзиядаги элчихонаси томонидан Малайзия Миллий университети ҳузуридаги ?слом цивилизацияси институтида “Ўзбекистонга оид хориждаги қўлёзма асарлар реестри. Том 1” ва Муҳаммад Уструшанийнинг “Жомиъ аҳком ас-сиғор” (Бола ҳуқуқлари кодекси) нашрларининг тақдимоти ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Малайзия Миллий университети ва ?слом цивилизацияси институти раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчилари иштирок этди.

Давра суҳбати шаклида ўтказилган тақдимот давомида Ўзбекистон ва Марказий Осиё тарихидаги улуғ аллома ва мутафаккирларнинг интеллектуал меросини чуқур ўрганиш ва тарғиб қилиш борасида кейинги йилларда республикада амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар ҳақида батафсил ахборот берилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг Ўзбекистон тарихи ва маданиятига оид хориждаги маданий бойликларни илмий-тадқиқ этиш бошқармаси томонидан миллий ва хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда татбиқ этилаётган илмий лойиҳа ҳақида сўз борди. Тадқиқотларнинг дастлабки натижаси сифатида ушбу марказ томонидан чоп этилган “Ўзбекистонга оид хориждаги қўлёзма асарлар реестри”нинг биринчи томига дунёнинг турли мамлакатларидаги музей, архив ва илмий-маданий муассасаларда сақланаётган 1001 та қўлёзма асар ҳақида маълумотлар киритилгани таъкидлаб ўтилди. Маълумотлар ?мом Бухорий, ?мом Термизий, Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, ?бн Сино, Абу Мансур Мотуридий, Алишер Навоий, Заҳириддин Бобур каби мутафаккирлар қаламига мансуб асарларнинг илмий тавсифини ўз ичига олган.

Бундан ташқари, Малайзиянинг илмий жамоатчилиги вакилларига Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази томонидан тайёрланган аллома Муҳаммад ибн Маҳмуд Уструшанийнинг “Жомиъ аҳком ас-сиғор” (Бола ҳуқуқлари кодекси) асарининг илк ўзбек тилидаги нашри тақдимоти ўтказилди.

ХII асрнинг охири – ХIII асрнинг биринчи ярмида Мовароуннаҳрда яшаган фиқҳшунос олим Уструшанийнинг “Жомиъ аҳком ас-сиғор” асари бундан 800 йил аввал дунё тарихида бола ҳуқуқларига бағишлаб ёзилган илк ҳуқуқий манба экани алоҳида қайд этилди. Ўзбек тилида чоп этилган китобда унинг ҳаёти, илмий мероси ва “Жомиъ аҳком ас-сиғор” асарида келтирилган болалар ҳуқуқига бағишланган 100 га яқин фатво ўрин олган.

Китоблар тўплами Малайзия ?слом цивилизацияси институтининг кутубхона фонди учун беғараз тақдим этилди.

?слом цивилизацияси институти директори Фариза Шам Ўзбекистонда жаҳон илм-фани ва ислом цивилизацияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк алломалар ҳаёти ва илмий меросини тадқиқ этиш, тадқиқот натижаларини илмий муомалага киритиш ва кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилиш борасидаги ишларни юқори баҳолади.

Ушбу китоблар Малайзия илмий жамоатчилиги орасида катта қизиқиш уйғотишига ишонч билдирилди. Шу муносабат билан, Фариза Шам “Жомиъ аҳком ас-сиғор” асарининг малай тилида нашр қилиш масаласини ўрганиб чиқишга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, “Ўзбекистонга оид хориждаги қўлёзма асарлар реестри”нинг электрон шаклини ва нашрга тайёрланаётган навбатдаги томларни олишга қизиқиш билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net