Малайзияда таҳсил олаётган ватандошлар Ўзбекистон Президенти сайловида фаол иштирок этади

04.10.2021 17:12

КУАЛА-ЛУМПУР, 4 октябрь. /«Дунё» АА/. Бугун мамлакатимиз  элчихонасида Малайзиянинг Сайбержая шаҳрида таҳсил олаётган ватандошлар билан Ўзбекистон Президенти сайловига кўрилаётган тайёргарлик жараёнига бағишланган учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Лимкоквинг ва Сайбержая университетларида ўқиётган фаол ўзбек талабалари қатнашди.

Учрашувда давлат раҳбарлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурлари ҳамда миллий сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар хақида батафсил маълумот берилди. Шу билан бирга, ўзбекистонлик йигит-қизларга элчихона ҳузуридаги 25-сайлов участкасининг иш фаолияти ва ушбу сайловда қатнашиш тартиби тушунтирилди.

Ёш ватандошлар мамлакатимизда бўлиб ўтадиган ушбу сиёсий тадбирни дипломатия ваколатхонаси веб-сайти, Facebook ва Instagram расмий саҳифалари ҳамда республика ОАВлари орқали кузатиб боришга, уларни сайловчилар руйхатига киритиш имконини берувчи https://saylov.mfa.uz/ веб-сайтидан фойдаланишга ва бўлажак сайловда фаол иштирок этишга чақирилди.

Тадбир якунида ватандош талабалар мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибордан мамнунлигини ва Ўзбекистон Президенти сайловида фаол иштирок этишини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net