Малайзияда Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди кунлари нишонланди

09.02.2022 15:42

КУАЛА-ЛУМПУР, 9 февраль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Малайзиядаги элчихонаси томонидан ўзбек адабий тилининг асосчиси, буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги ҳамда беназир шоир, мутафаккир, тарихшунос ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабати  билан онлайн давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. 

Тадбирда Малайзия олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ҳамда ушбу мамлакатда меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ватандошларимиз вакиллари иштирок этишди.

Давра суҳбати қатнашчилари Алишер Навоийнинг ўзбек халқи анъаналари ва жаҳон маданияти ривожига, шунингдек, ўзбек адабий тилининг шаклланишига қўшган улкан ҳиссаси ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашди.

Тадбир чоғида ватандошларимиз томонидан Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бабаҳо асарлари ҳамон кўпгина шарқшунослар, адабиётшунос ва файласуфлар эътиборининг диққат марказида тургани алоҳида таъкидланди.

Тадбир сўнгида Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг машҳур шеърларидан намуналар ўқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net