Малайзия ўзбекистонлик экспортчиларга савдо майдонларидан текин фойланишни таклиф қилмоқда

05.06.2020 10:12

КУАЛА-ЛУМПУР, 5 июнь. /«Дунё» АА/. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги элчихонаси, ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, шунингдек, мамлакатимизнинг бошқа ташкилот ва агентликлари ҳамда Малайзиянинг «GM Klang Wholesale City» йирик улгуржи савдо маркази  вакиллари иштирокида ўтказилган видеоконференция вақтида  айтилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«GM Klang WholeSale City» савдо маркази 140 минг квадрат метр майдонда жойлашган, учта блокдан иборот. У  2 минг 500 та улгуржи  дўконни бирлаштиради. Савдо марказига  бир ой давомида тахминан 600 минг харидор ташриф буюради. Бугунги кунда «GM Klang WholeSale City» ўз маҳсулотларини дунёнинг 20 дан ортиқ давлатига тақдим этмоқда.

Видеоконференция якунларига кўра, томонлар  савдо маркази ҳудудидан тақдим этиладиган майдондан бир йил муддатда текин фойланиш ва  Ўзбекистон маҳсулотларини тақдим этиш учун кўргазма ташкил этишга келишиб олди.

Кўргазмада мева-сабзавот, озиқ-овқат, чарм-пойабзал, ипак ва кимёвий маҳсулотлар, шунингдек, халқ амалий санъати буюмлари намуналари ҳамда каталогларини жойлаштириш режалаштирилган.

«GM Klang Wholesale City» савдо маркази  эгаси  Лим Кок «Дунё» АА мухбирига берган интервьюсида Ўзбекистон экспортчиларини фаол ҳамкорликка чақирди.

«Биз  Ўзбекистон маҳсулотларини Малайзия бозорларида сотиш учун барча имкониятларни яратиб берамиз, — деди у. — Мен бундай имконият ўзбек маҳсулотларининг янги бозорларга киришига ҳамда Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларидаги импортчи компаниялар билан алоқаларни кенгайтиришга ёрдам беришига ишонаман».

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net