Малайзия оммавий ахборот воситалари Марказий Осиё давлатлари ўртасида энергетика, транспорт ва коммуникация соҳаларидаги ҳамкорликни ке

10.08.2021 11:56

КУАЛА-ЛУМПУР, 10 август. /«Дунё» АА/. Малайзиянинг «BERNAMA» миллий ахборот агентлиги томонидан «Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари энергетика ва транспорт йўлаклари соҳасида ҳамкорлик муҳимлигини таъкидладилар» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мақолада Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг ўтган ҳафта Туркманистонда ўтказилган учинчи Маслаҳат учрашуви якунларига оид маълумотлар ўз ифодасини топган.

Таъкидланганидек, учрашувда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон Президентлари иштирок эди. Саммит якунлари бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилинди.

«Саммитда мавжуд объектларнинг самарали ишлашини таъминлаш, янги транспорт йўлакларини яратиш орқали энергетика соҳасида шериклик қилиш ва минтақа давлатлари ўртасида транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилди», - дея қайд этади Агентлик.

Етакчилар савдо алоқаларини ривожлантириш, экспорт ва импорт ҳажмларини ошириш юзасидан ҳам фикр алмашдилар. Ўзаро товар айирбошлаш ва саноат кооперациясини диверсификациялаш бўйича келишувларга эришилди.

Мақолада минтақа давлатларининг COVID-19 пандемиясига қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини мустаҳкамлаш масаласи муҳокамаси учрашувнинг асосий мавзуларидан бири бўлганига эътибор қаратилган.

«Президентлар вируснинг янги тури табиатини ўрганиш, шунингдек, юқумли касалликларни олдини олиш ва даволашнинг янги усулларидан фойдаланиш соҳасида қўшма тадқиқотларни тарғиб қилиш ва рағбатлантиришга келишиб олдилар», - деб хабар беради «BERNAMA».

1967 йилда ташкил этилган «BERNAMA» АА Малайзияда хорижий оммавий ахборот воситаларига ахборот тарқатиш учун мутлақ ҳуқуққа эга бўлган ягона йирик медиа тузилма ҳисобланади. «BERNAMA» ахборот агентлиги  ҳар куни мамлакат ва бутун дунё бўйлаб расмий ҳамда бошқа воқеаларнинг ёритилишини таъминлайди. Малайзиядаги барча оммавий ахборот воситалари унинг хабарларини энг ишончли ахборот манбаси деб билади. Агентлик янгиликлар портали обуначиларининг катта қисмини Малайзия вазирликлари ва давлат идоралари ташкил қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net