Малайзия матбуотида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Туркманистонда ўтказилган учинчи Маслаҳат учрашуви ҳақида мақола чоп этилд

11.08.2021 10:55

КУАЛА-ЛУМПУР, 11 август. /«Дунё» АА/. Малайзиянинг  «OIC Today» журналининг электрон шаклида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Туркманистонда ўтказилган учинчи Маслаҳат учрашуви якунларига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Материал муқаддимасида Марказий Осиё минтақаси  ҳақида қисқача маълумот берилган. Унда таъкидланишича, «минтақа катта геостратегик ва географик-иқтисодий аҳамиятга. Бу ерда 74 миллиондан ортиқ киши яшайди. Халқлар тарихи ва маданияти, минтақа мамлакатлари иқтисодиёти ва инфратузилмаси бир-бирига ўзаро чамбарчас боғлиқ».

Мақолада Ўзбекистон Президентининг мазкур саммитдаги нутқига алоҳида эътибор қаратилган. Асосий мақсад Марказий Осиёни биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан барқарор, иқтисодий ривожланган ва фаровон минтақага айлантириш эканлиги таъкидланади. «Бу мақсадга эришиш, шунингдек, минтақа салоҳиятини тўла рўёбга чиқариш, ўзаро ишонч, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида 2017 йилда Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувини ташкил этиш ташаббусини илгари сурган эди», - деб ёзади журнал.

Қардош халқларнинг манфаатларига жавоб берадиган ташаббус кенг қўллаб-қувватланиб, тезда амалиётга тадбиқ этила бошланди. Марказий Осий давлатлари раҳбарларининг биринчи Маслаҳат учрашуви 2018 йил март ойида Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда, иккинчиси эса 2019 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтгани хабар қилинган.

«Барча томонлар бугунги воқеликлар Марказий Осиёда иқтисодий ҳамкорликнинг янги моделини шакллантириш учун қатъий қадамлар қўйишни талаб қилади, деган фикрда, - дея қайд этади нашр. - Янги ўсиш нуқталарини, ривожланишнинг янги «драйвер»ларини аниқлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда».

Материалда шунингдек,  минтақанинг транспорт-транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш Марказий Осиё давлатларининг умумий стратегик манфаатларига хизмат қилиши алоҳида таъкидланади. Кенг ва интеграциялашган транспорт тизими Евросиё қитъасида асосий транзит марказига айланиши мумкин.

«Саммит якунида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилинди», - деб ёзади «OIC Today».

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net