Малайзия компанияси ҳаво транспортида юк ташиш бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорлик имкониятларини кўриб чиқади

16.07.2020 11:26

КУАЛА-ЛУМПУР, 16 июль. /«Дунё» АА /. «Uzbekistan Airports» акциядорлик жамияти, Ўзбекистон фуқаро авиацияси агентлиги ва мамлакатимизнинг Малайзиядаги элчихонаси вакиллари «Malaysia Airlines Berhad Cargo» («MASkargo») компанияси бош директори Берҳад Сарго ?броҳим Моҳд Саллеҳ билан онлайн музокаралар ўтказди, дея хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Тошкент ва Навоий аэропортларидан Европага юк ташишда фойдаланишда Малайзия томонини ҳамкорликка жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

1972 йилда ташкил этилган «MASkargo»  Малайзия авиация гуруҳининг юк компанияси ҳисобланади. Компания бош офиси Куала-Лумпур халқаро аэропортида (КЛ?А) жойлашган. Компания юкларни дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатига етказиб бериш тажрибасига эга. Корхонанинг логистика маркази йилига бир миллион тоннагача юкни қабул қилиш имконини берадиган замонавий ишлов бериш ускуналари ва илғор технологиялар билан жиҳозланган.

Тадбир давомида Ўзбекистон томони Тошкент ва Навоий аэропортларининг хорижий авиакомпанияларга хизмат кўрсатишдаги салоҳияти ҳақида тақдимот ўтказди. Шунингдек, шартномавий асосда ҳамкорликни қайта тиклаш имкониятларини кўриб чиқиш таклиф қилинди.

Видеоконференция натижасида «MASkargo» билан ҳамкорликка оид шартнома тузиш имкониятини кўриб чиқишга келишиб олинди.

Қайд этиш жоиз, «MASkargo» компанияси билан шериклик йирик авиация корхонасини ўзаро манфаатли ҳамкорликка жалб қилиш ва аэропортларимиз томонидан тақдим этиладиган хизматларнинг глобал ҳаво транспорти бозорида рақобатбардошлигини таъминлаш учун янги имкониятлар эшигини очади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net