Малайзидан нигоҳ: Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари Ёшлар кенгашини тузиш ташаббусининг амалга оширилиши минтақалар ёшлари ўртасида

23.07.2021 09:49

КУАЛА-ЛУМПУР, 23 июль. /«Дунё» АА/. «Биз мамлакатларимиз ва халқларимизга муносиб келажакни таъминлаш учун юқори малакали ёш авлодни тарбиялашимиз керак», - деди Малайзия Осиё-Тинч океани технологиялар ва инновациялар университети раиси Пармжит Сингх ўзининг Тошкент шаҳрида 15-16 июль кунлари ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва ва имкониятлар» халқаро конференциясига бағишланган шарҳида, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

- Аввало, Президент Шавкат Мирзиёевнинг таълим ва фан, маданият ва спорт соҳаларидаги қўшма дастурларни амалга ошириш, уларга Марказий ва Жанубий Осиё аҳолисининг катта қисмини ташкил қиладиган ёшларни кенг жалб этиш борасидаги ташаббусларининг долзарблиги ва аҳамиятини алоҳида таъкидлашни истардим, - деди эксперт. – Ўзбекистон раҳбарининг ёшлар бизнинг бебаҳо бойлигимиздир, деган фикрини тўла қўллаб-қувватлайман. Мамлакатларимиз ва халқларимизга муносиб келажакни таъминлаш учун юксак билимли ёш авлодни тарбиялашимиз керак.

Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларининг доимий фаолият кўрсатадиган Ёшлар кенгашини тузиш ташаббусини амалга ошириш, ўз навбатида, Чарака ва Сушрута, Брахмагупта ва Хоразмий, Фарғоний, Фаробий, Беруний, ?бн Сино сингари буюк олим ва мутафаккирларнинг пайдо бўлишига асос бўлиб хизмат қилади.

Бундан ташқари, Марказий ва Жанубий Осиёдаги университетлар ва тадқиқот марказлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик учун онлайн платформа яратиш ғоясига ҳам қўшиламан. Шу ўринда, Малайзиянинг Осиё-Тинч океани технологиялар ва инновациялар университети Ўзбекистон ва минтақанинг бошқа мамлакатлари университетлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканлигини таъкидлашни истар эдим.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net