Малайзидаги ватандошларимиз: Давлат рамзларига эҳтиром кўрсатиш – фарзандлик бурчимиз

10.12.2021 11:03

КУАЛА-ЛУМПУР, 10 декабрь. /«Дунё» АА/. 10 декабрь – Ўзбекистон давлат мадҳияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан Малайзияда меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар юртдошларимизга табрик йўллади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Элёр Бекмуродов,  «Monster Technologies Sdn Bhd» компанияси дастурчиси:

– Мадҳиямиз Ватанимиз мустақиллиги, озодлиги, ҳурриятнинг ўзига хос шаҳодатномасидир. Унда халқимизнинг покиза орзу-интилишлари, умидлари ва мақсадлари мужассам этилган.

Буюк тарих ва буюк давлатчилик асосларини яратган аждодларнинг ворисларимиз. Мадҳияга ҳурмат бу Соҳибқирон Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Жалолиддин Мангуберди сингари боболаримизга ҳамда оқ ювиб, оқ тараган она халқимизга эҳтиром кўрсатиш чин фарзандлик бурчимиз, деб биламан.

Мадҳиямизнинг қадри Ўзбекистондан олисларда янада кўпроқ билинади. Хусусан, мен каби хорижий мамлакатларда меҳнат қилаётган ватандошларимиз буни яхши билади. У бизларга доим куч-қувват, руҳий далда беради.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни ўзим ва Малайзиядаги ватандошларимиз номидан Ўзбекистон Давлат мадҳияси қабул қилинган кун байрами билан табриклайман. 

Нодирхон Нусратхўжаев, Куала-Лумпур шаҳридаги Осиё-тинч океани технологиялар ва инновация университети (APU) талабаси:

– Давлат мадҳияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан сизларни ўзим ва барча Малайзиядаги ватандошларимиз номидан самимий табриклайман.

Республикамиз мадҳияси бизни бир-биримизга боғлаб турадиган муҳим белги ва катта кучдир. Мадҳиямиз она Ватанимизга бўлган эҳтиромимизни қувонч билан изҳор этишга имкон беради. Шу билан бирга, унинг ҳар бир мисрасида катта маъно бор.

Буюк халқ ва буюк Ўзбекистон мадҳияси биз ёшларда чинакам ватанпарварлик туйғусини ифода этади.

Яна бир бор барча юртдошларимизни давлатимиз мадҳияси қабул қилинган кун билан муборакбод этаман!

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net