“Мафтунингман”даги мафтун ҳақида фильм суръатга олинди

21.08.2020 11:03

ТОШКЕНТ, 21 август. /«Дунё» АА/. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” давлат унитар корхонаси томонидан кино ва театр актёри, Ўзбекистон халқ артисти Санъат Девонов ҳақида "Санъатдаги Санъат" номли ҳужжатли фильмни тасвирга олиш ишлари якунланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Маълумот ўрнида, Санъат Девонов 1932 йил 9 май куни Хоразм вилоятининг Хонқа туманида таваллуд топган. У ижодий фаолиятини Огаҳий номидаги Хоразм вилояти мусиқали драма театридан бошлаган. 1973 йилда ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган. Актёр саҳнада Гамлет, Алишер Навоий ва Тоҳир ролларини ижро этган. Санъат Девоновни томошабинлар миллий кинематографиянинг дурдона асарларидан бири “Мафтунингман” фильми орқали эслашади. Бундан ташқари, «Улуғбек юлдузи», «Оловли йўллар», «Алпомиш» каби фильмларда ҳам роллар ижро этган.

Ҳужжатли фильмни суратга олиш ишлари Хоразм ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Режиссёр Мурод Одилов, сценарий муаллифи Шуҳрат Ризаев, оператор Анвархон Қосимов, фильм директори Зуҳра Пўлатовалардир.

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net