Маданият вазири Озодбек Назарбеков Туркманистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан мукофотланди

30.06.2020 11:54

ТОШКЕНТ, 30 июнь. /«Дунё» АА/. Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбековни Туркманистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Унвонни расман топшириш маросими масофадан туриб, онлайн шаклда ташкил қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Маданият вазирлиги хабарига асосланиб.

Хабарда келтирилишича, Озодбек Назарбеков икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик, қардошлик, яқин қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси, шунингдек, қўшиқ ва мусиқа санъатини ривожлантиришдаги хизматлари учун Туркманистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган.

– Ушбу фахрий унвоннинг берилиши халқларимиз ўртасида маданият соҳасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш йўлида шижоат билан меҳнат қилишимизга куч беради, – дея муносабат билдирди Озодбек Назарбеков.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net