“Маданият соҳасида ривожланишнинг муаммо ва ечимлари" мавзусида халқаро семинар ўтказилди

26.06.2020 12:02

ТОШКЕНТ, 26 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг  Фан, таълим, маданият ва спорт қўмитаси билан ҳамкорликда "Маданият соҳасида ривожланишнинг янги босқичи: муаммо ва ечимлар" мавзусида амалий семинар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Видеоконференцалоқа шаклида ташкил қилинган тадбирда халқаро экспертлар томонидан "Халқаро маданият менежменти тўғрисида"ги маъруза таҳлили амалга оширилди. Тадбирда Ўзбекистон шароитида ушбу соҳани ўрганиш, олий таълим тизимига кенг жорий этишнинг амалий жиҳатлари ўрганилди.

Тадбирда депутатлар, ЮНЕСКОнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси вакиллари, маданият вазирининг биринчи ўринбосари Жамол Носиров, Германиянинг "Alba Kultur" ташкилоти раҳбарияти иштирок этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net