Ёш шоир ва ёзувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «?лҳом» мукофоти таъсис этилди

25.08.2020 15:22

ТОШКЕНТ, 25 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «?лҳом» мукофотини таъсис этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қарорга кўра:

- мукофот шоир ва ёзувчилар ҳаёти ҳамда ижодини ўрганиш, улар асарларини таржима қилиш, шу асосда тадқиқотлар ўтказиш, кино ва саҳна асарлари яратиш каби маънавий-маърифий, илмий-ижодий жараёнларда энг юқори натижаларга эришган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамда фаолият юритаётган ёшларга берилади;

- мукофот билан тақдирлаш ҳар йили Адиблар хиёбони очилган кун - 20 майда "Катта адабиёт байрами" ҳафталиги доирасида амалга оширилади;

Танлов ғолиблари қуйидагича тақдирланади:

 1-ўрин учун - Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган "Spark" енгил автотранспорт воситаси, махсус диплом ва статуэтка;

2-ўрин учун - 30 миллион сўм пул мукофоти, махсус диплом ва статуэтка;

3-ўрин учун - 15 миллион сўм пул мукофоти, махсус диплом ва статуэтка.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net