Ёш ҳаваскор санъаткорлар иштирокида Буюк Ғалабанинг 75-йиллигига бағишланган концерт дастури бўлиб ўтди

13.02.2020 14:50

ТАШКЕНТ, 13 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида Юнусобод туманидаги «Дўстлик» бошқирд-татар маданият маркази ҳузуридаги «Юлдуз» болалар ансамбли иштирокида байрам концерти бўлиб ўтди, деб хабар беради «Дунё» мухбири қўмита матбуот хизматига манбасига таяниб.

?ккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тадбирда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, миллий маданий марказлар фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари, пойтахт мактаблари ўқувчилари қатнашди.

Таъкидлаш жоизки, «Дўстлик» марказида татар ва бошқирд халқларининг маданияти, урф-одатлари ва миллий қадриятларини асраб-авайлаш ва ривожлантириш бўйича тадбирлар ўтказилмоқда. Шунингдек, марказ диаспора вакиллари ҳаёти билан боғлиқ турли маросимлардни ташкил қилишга кўмак кўрсатади. Тегишли ташкилотлар билан биргаликда ?ккинчи жаҳон урушининг ёлғиз ва кўмакка муҳтож иштирокчилари, фронт ортида меҳнат қилганлар ва меҳрибонлик уйларига ёрдам берилмоқда.

- Уруш ва меҳнат фронтлари қатнашчилари хотирасини шарафлаш – ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир, - деди Бошқирд-татар маданий маркази фаоли Гулнора Aдикамова. - Биз ёш авлодга ота-боболаримиз қаҳрамонлигини эслатиб, уларга ватанпарварлик ва Ватанга муҳаббат ҳиссини сингдиришимиз керак. Буюк ғалабага салмоқли ҳисса қўшган, юзлаб эвакуация қилинган болалар, қариялар ва аёлларга бошпана берган ўзбек халқининг жасоратини ҳеч ким, ҳеч қачон унутмайди.

Концертда ўзбек, рус, татар, турк бастакорларининг асарлари, турли халқларнинг қўшиқлари ижро этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net