Японияда очилган «Санъат - чегара ошиб» расмлар кўргазмасида Ўзбекистон болаларининг ижодий ишлари намойиш этилмоқда

01.02.2022 09:56

ТОК?О, 1 февраль. /«Дунё» АА/. Токиодаги Миллий санъат саройида бўлиб ўтаётган «Санъат - чегара ошиб» расмлар кўргазмаси доирасида Ўзбекистон ва Япония ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 30 йиллигига бағишлаб болалар расмлари намойиши ташкил қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси томонидан «Япония-Евроосиё» жамияти билан ҳамкорликда ташкил этилган Марказий Осиё болалари кўргазмасининг «Ўзбекистон» бурчагидан мамлакатимиз Бадиий академияси тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда «Баркамол авлод» болалар мактаблари ўқувчилари томонидан чизилган 150 га яқин расм ўрин олди.

Расмларда болажонларимиз томонидан она заминимиз табиатининг гўзаллиги, маданий мероси, миллий либослари, шунингдек, мамлакатнинг тарихий ва диққатга сазовор жойлари тасвирланган. Ўзбекистон ёш рассомлари томонидан чизилган расмлар ва уларнинг салоҳияти тадбир меҳмонлари томонидан юқори баҳоланди.  

Мари Асано, «Япония-Евроосиё» жамияти раиси ўринбосари:

-Токионинг марказида жойлашган Миллий санъат саройида «Санъат - чегара ошиб» номли расмлар кўргазмаси 27 январдан ўз ишини бошлади. Ушбу катта кўргазма доирасида 19-марта ўтказилаётган Марказий Осиё болалар халқаро кўргазмаси ҳам бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси кўмагида 100 дан ортиқ расм мазкур кўргазмада намойиш қилинмоқда. Ўзбекистонлик болалар томонидан тақдим этилган расмлар юқори маҳорат билан чизилганлиги ва чуқур маънога эга эканлиги билан ажралиб турибди. Улар кўргазма меҳмонларида катта таъсурот уйғотмоқда.

Ушбу тадбир Ўзбекистон ва Япония ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 30 йиллиги доирасида ўтказилаётгани катта аҳамиятга эга, деб ҳисоблайман. Дунёда коронавирус пандемияси тарқалиши билан боғлиқ вазият сақланиб қолаётган бир пайтда расмлар орқали маданий алмашув жуда муҳим. Бундай тадбирлар Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларнинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшишига ишонаман.

Дуёнинг 23 та мамлакатдан танлаб олинган 640 та санъат асари намойиш этилаётган «Санъат - чегара ошиб» кўргазмаси 7 февралга қадар давом этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net