«Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик» қўшиқлар танлови ўтказилади

04.01.2021 12:20

ТОШКЕНТ, 14 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз йиллигига бағишланган «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик»  қўшиқлар танловини ўтказиш тўғрисидаги фармойиши қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур танловни ўтказишдан мақсад барчамиз учун муқаддас бўлган она Ўзбекистонимизни улуғлаш, уни кўз қорачиғидек асраш, шаъну-шарафини ҳимоя қилиш ва юксалтириш, Ватанга садоқат, унинг тақдири учун дахлдорлик ҳисси билан йўғрилган мазмунан теран, бадиий қўшиқлар яратилишини таъминлаш ва рағбатлантиришдан иборат.

Ҳукумат фармойиши билан «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик»   қўшиқлар танловини ўтказиш бўйича  ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди.

Унга кўра, ташкилий қўмита, танловни юқори савияда ўтказиш учун профессионал маҳорат ва тажрибага эга бўлган режиссёрлар, таниқли санъаткорлар, композиторлар, бастакорлар, шоирлар ва бошқа малакали мутахасисларни жалб этади, танлов иштирокчиларининг ижод намуналарини тарғиб этишга кўмаклашади ва танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш маросимини жорий йилнинг июль ойининг иккинчи ярмида юқори савияда ўтказишни таъминлайди.

Ўзбекистон Маданият вазирлиги тегишли вазирликлар билан биргаликда ўн беш кун муддатда танловни ўтказиш тартиби ва низомини ишлаб чиқади.

Танлов ғолиблари диплом, статуэтка ва қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланади:

- «Гран-при» — базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробари;

- битта 1-ўрин — базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баробари;

- иккита иккинчи ўрин — базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баробаридан;

- учта 3-ўрин — базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробаридан.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net