Хўжандда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган маданий тадбир ташкил қилинди

22.08.2020 11:04

ДУШАНБЕ, 22 август. /“Дунё” АА/. Тожикистонда янги ўқув йили бошланиши арафасида Хўжанд шаҳри марказидаги Шайх Камол Хўжандий маданият-маърифат мажмуасида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган маданий тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тожикистондаги Ўзбеклар маънавият ва маърифат маркази томонидан ташкил қилинган анжуманда бобуршунос олимлар, шоирлар, ёзувчи ва адабиётшунослар, санъат аҳли вакиллари ва шеърият мухлислари қатнашди.

Тадбирда ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти, фаолияти, ижоди ва унинг тарихда тутган ўрни ҳақида сўз юритилди.

Ўзбеклар маънавият ва маърифат маркази раиси ?.Юсупов тадбир иштирокчиларига ўз миннатдорлигини билдириб, Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

Учрашувда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг Шарқ шеъриятининг асосий йўналишларидан аруз вазни, унинг назарияси ва амалиётига оид илмий рисоласи юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шу билан бирга, ?.Юсупов Заҳириддин Муҳаммад Бобур номини дунёга машҳур қилган шоҳ асари «Бобурнома» бўйича илмий изланишлар хулосаларини тақдим қилди, қатнашчиларнинг кенг миқёсли Марказий Осиё ва Ҳиндистон минтақалари географияси, табиати, халқлар урф-одати ва анъаналарини ўзида акс эттирган  шоҳ асарга доир фикр-мулоҳазалари тингланди.

Тадбирда меҳмонлар томонидан “Бобурнома” асаридан парча, рубоий ва ғазаллар мутолаа қилинди.

Тожикистонлик хонанда Азимжон Эгамбердиев томонидан ижро этилган “Мирзо Бобурман” қўшиғи йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net