Хориждаги ватандошлар фарзандлари ўртасида «Ўзбекистон маданий мероси» номли фотосуратлар танлови эълон қилинди

20.01.2021 10:53

ТОШКЕНТ, 20 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бадиий академияси хориждаги ватандошлар фарзандлари учун «Ўзбекистон маданий мероси» номли фотосуратлар онлайн-танловини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Танлов Ўзбекистон Ташқи ишлар, Маданият вазирликлари ва  Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

Ушбу халқаро танловни ўтказишдан мақсад дунёнинг турли ўлкаларида истиқомат қилувчи ватандошларимиз фарзандлари орасида миллий онг, миллий ғурур ва миллий руҳ тушунчаларини ривожлантириш, уларда гўзал ва бетакрор Ватанимиз, маданий меросимиз, миллий қадриятларимизга нисбатан ҳурмат ва ифтихор туйғуларини шакллантиришдан иборат.

Шу билан бирга ватандошларимиз фарзандларининг асрлар оша сайқалланиб келаётган, ўзига хослигимизни намоён этадиган маданий меросимизни, халқимизнинг тарихини, азалий удумларини, миллий ўзлигини асрашга қаратилган саъй-ҳаракатлари рағбатлантирилади, маънавий қўллаб қувватланади.

Танловда хорижий давлатларда фаолият юритаётган ватандошларимизнинг 15 ёшдан 25 ёшгача бўлган фарзандлари ҳамда хорижий таълим муассасаларида таълим олаётган ўзбекистонлик талаба ёшлар иштирок этиши мумкин.

?кки ёш тоифалари - 15 ёшдан 20 ёшгача ва  20 ёшдан 25 ёшгача бўйича алоҳида-алоҳида тартибда ўтказиладиган танлов уч босқичда ташкил этилади.

Тақдим этилаётган материаллар Ўзбекистон маданий мероси, тарихи, маданияти ва санъати, муқаддас қадамжоларимиз, тарихий обидалар, маданий объектлар, миллий анъана ва урф-одатларни тарғиб қилишга оид бўлиши керак.

Материаллар ва  фотосуратлар  фақат янги — ОАВ, интернет веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқларида ёритилмаган ва бошқа танловларга юборилган ёки  ғолиб деб топилган бўлиш шарт.

Танловда тақдим этилган ишлар малакали ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади.

Танловга тақдим этилган ижодий ишлар Ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилади ва баҳоланади.

Ғолибларга ҳар бир ёш тоифаси бўйича “Ўзбекистон маданий мероси” номли фотосуратлар онлайн-танловининг Бош соврини ва дипломи, олтин медаль ва 1-даражали дипломи, кумуш медаль ва 2-даражали дипломи, бронза медали ва 3-даражали дипломи ҳамда танлов ташкилотчилари томонидан таъсис этилган эсдалик совғалари топширилади.

Танловнинг тўлиқ  шартлари ва низоми билан Ўзбекистон Бадиий академиясининг http:/www.art-academy.uz расмий сайтида танишишиш мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net