Хоразмда «Жалолиддин Мангуберди тарихининг янги саҳифаларини ўрганиш» мавзусида халқаро конференция ўтказилади

30.10.2021 11:29

ТОШКЕНТ, 30 октябрь./«Дунё» АА/. Хоразмда «Жалолиддин Мангуберди тарихининг янги саҳифаларини ўрганиш» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция  ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 26 мартдаги «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган «Йўл харитаси»га мувофиқ, шунингдек, ўзбек давлатчилиги тарихида ўзининг жасорати ва ҳарбий маҳорати билан миллий қаҳрамон сифатида ўчмас из қолдирган Жалолиддин Мангубердининг шонли ва ибратли ҳаёт йўлини, сиёсий, ҳарбий маҳоратини, ватан олдидаги хизматлари, жаҳон халқлари тарихида тутган ўрнини ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида Хоразм вилоятида «Жалолиддин Мангуберди тарихининг яиги саҳифаларини ўрганиш» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилади.

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти, Хоразм вилоят ҳокимлиги таклифига биноан ушбу халқаро илмий-амалий конференция шу йил 25-27 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Ўзбекистон тарихи давлат музейи билан ҳамкорликда Жалолиддин Мангуберди фаолиятига бағишлаб янги экспозиция ва китоблар, расмлар кўргазмасини ўтказади. Шунингдек,  конференция кунлари ташриф буюрган иштирокчилар учун концерт дастури, турли маданий-маънавий тадбирлари уюштириш кўзда тутилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net