«Хива – Турк дунёсининг маданий пойтахти» логотипи тасдиқланди

19.02.2020 17:45

ТОШКЕНТ, 19 февраль. /«Дунё» АА/. 2020 йилда Хива шаҳри «Турк дунёсининг маданиий пойтахти» логотипи тасдиқланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Маданият вазирлиги манбасига таяниб.

Халқаро туркий маданият ташкилоти – Турксой доимий кенгашининг 37-мажлисида 2020 йилда Хива шаҳри «Турк дунёсининг маданий пойтахти», деб эълон қилинган эди.

Туркий дунё маданият пойтахти сифатида ҳар йили туркий тилли давлатлар шаҳарларидан бири танлаб олинади. Хива шаҳрига бу мақомни бериш таклифи Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил сентябрь ойида Қирғизистонда ўтказилган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг VI саммитида билдирилган эди.

Мазкур мақом Турксой халқаро маданияти ташкилоти томонидан берилади. Ташкилот Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Туркманистон иштирокида 1993 йил 12 июль куни ташкил топган. Ҳозирги кунда ушбу ташкилотга 13 та мамлакат аъзо. Унинг бош қароргоҳи эса Туркиянинг Анкара шаҳрида жойлашган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net