Халқаро онлайн-анжуманда дунё шарқшунос олимлари Навоий ижодий меросини муҳокама қилди

08.02.2022 09:45

ТОШКЕНТ, 8 февраль. /«Дунё» АА/. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллуд куни муносабати билан  «Алишер Навоий ва ХХI аср» мавзусидаги 7-халқаро илмий-назарий онлайн-конференция ўтказилди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири.

Халқаро илмий-адабий анжуманда АҚШ, Россия, Туркия, Озарбайжон, Эрон, Тожикистон, Афғонистондан шарқшунос ва навоийшунос олимлар иштирок этиб, Алишер Навоий меросини ўрганиш бўйича бугунги кунда амалга оширилаётган  илмий изланишлар ҳақида сўзлаб берди.

Жумладан, Озарбайжон Миллий ?лмлар академияси вице-президенти ?со Ҳабиббейли Алишер Навоий ижодининг жаҳон тамаддунида тутган ўрни, Туркия ?станбул университети ассистент профессори Эмек Усенмез Алишер Навоийнинг туркий тилли халқларни бирлаштириш йўлидаги хизматлари, Тожикистон Фанлар академияси Ёзма мерос миллий маркази бўлими бошлиғи Саидхўжа Ализода Алишер Навоийнинг Тожикистон Шарқ қўлёзма фондида сақланаётган асарларининг нусхалари ҳақида маъруза қилди.

Алишер Навоийнинг илмий мероси ва матншунослик, Алишер Навоий адабий мероси ва таржимаи ҳоли, Алишер Навоий лирикасини ўрганиш масалалари, Алишер Навоийнинг лингвистик мероси ва шоир ижодини ўқитиш муаммолари  ва бошқа йўналишлар конференция шўъбаларида муҳокама қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net