Халқаро мақом санъати анжуманига бағишланган йиғилиш ўтказилди

12.02.2020 13:57

ТОШКЕНТ, 12 февраль. /«Дунё АА»/. Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлигида  жорий йилда ўтказиладиган Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказишга бағишланган илк йиғилиш ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири вазирлик матбуот хизмати манбасига таяниб.

Йиғилишда Мақом маркази маъмурияти, соҳа олимлари ва мутахассислар иштирок этди.  Унда таъкидланишича бу йилги анжуманда ICTM ташкилотига аъзо бўлган олимлар ва хориждан вакиллар иштирок этади.

— Бу галги мақом анжумани танловида фақат мақом йўналишида ижод қиладиган санъаткорлар қатнашади, — деди маданият вазири Озодбек Назарбеков. — Бугунги кунда жаҳоннинг 20 та давлатида мақом йўналишида ижод қиладиган жамоалар бор, уларни таклиф этиш орқали иштирокчилар сонини кўпайтирамиз.

Учрашувда анжуманнинг ҳар бир  йўналишидаги ташкилий ишларга пухта тайёргарлик кўриш кераклиги алоҳида таъкидланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net