«Халқаро АрМ? – 2020» ўйинларининг «Йўл патрули» мусобақасига қуръа ташланди

23.08.2020 11:04

ТОШКЕНТ, 23 август. «Дунё» АА/. Аввал хабар қилинганидек, «Халқаро АрМ? – 2020» ўйинларининг «Йўл патрули» мусобақаси Ўзбекистонда ўтказилади. Айни пайтда мусобақа иштирокчилари  Россия федерацияси, Беларусь Республикаси ва Ўзбекистон жамоалари беллашувларга жиддий тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Мудофаа вазирлиги манбасига асосланиб.

Муросасиз баҳслар бошланиши олдидан кеча мусобақага қуръа ташланди. Шунингдек, рақибларнинг «Йўл патрули – 2020»даги қатнашиш тартиби аниқланди.

Қуръа натижасига кўра мусобақани россиялик ҳарбий хизматчилар бошлаб берадиган бўлишди. Беларусь Республикаси жамоаси иккинчи бўлиб баҳсларга киришса, юртимиз шарафини ҳимоя қилишга бел боғлаган юрт ўғлонлари учинчи тартиб рақамида ўз имкониятларини синовдан ўтказади.

Қуръа ташлаш маросимига мамлакатмизнинг таниқли спортчилари Руслан Нуриддинов, Бобур Шокиржонов, Дилноза Раҳматова, Гулноза Матниязова иштирок этишди.

Тадбир Қўқонда жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ва «Оскар» гуруҳининг бадиий чиқишлари билан якунланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net