«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори в.в.б Анвар Тожибоев франциялик санъатшунос Судабеҳ Киа билан учрашди

21.12.2020 15:31

ТОШКЕНТ, 21 декабрь. /«Дунё» АА/. «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори в.в.б Анвар Тожибоев франциялик санъатшунос, мусиқа мутахассиси, Париждаги Theatre De La Ville маслаҳатчиси Судабеҳ Киа билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси  матбуот хизмати маълумотига таяниб.

Учрашув аввалида франциялик санъатшунос ўзининг яна Ўзбекистонда эканидан ҳамда ўзбек санъати ва маданиятини ўз юртида тарғиб қилишга муваффақ бўлаётганидан мамнунлигини билдирди.

Меҳмоннинг айтишича, у илк бор "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалига таклиф этилганидан буён Theatre De La Ville билан қилинган ҳамкорлик натижасида ушбу театрда Ўзбекистон халқ артистлари Турғун Алиматов, Абдуҳошим ?смоилов, Муножат Йўлчиева каби қатор санъат усталари, Сурхондарё ва Қорақалпоғистон санъаткорлари, бахшиларининг концертлари ташкил этилган. Навбатдаги учрашув натижалари ҳам бу борадаги ҳамкорликни мазмуна бойитишга хизмат қилишига умид билдирди.

А.Тожибоев Судабеҳ Кианинг бир неча йиллардан буён ўзбек миллий санъатини тарғиб қилиш борасидаги ташаббускорлигини эътироф этиб, икки томонлама ҳамкорликнинг фаол тарзда давом этиши санъат ва маданиятлар алмашинувига муносиб ҳисса қўшишини таъкидлади.

Учрашувда хорижий давлатларда концертлар ташкил этиш тартиблари, санъаткорларга қўйиладиган талаблар, мусиқа ихлосмандларини қизиқтирадиган йўналишлар каби қатор масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net