«Ўзбеккино» Россия ҳамкорлик фонди билан кинематография соҳаси учун кадрлар тайёрлашни биргаликда молиялаштириш бўйича келишувга эришд

16.02.2021 11:08

ТОШКЕНТ, 16 февраль. /«Дунё» АА/. Кеча «Ўзбеккино» Миллий агентлигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги масалалари бўйича Россия ҳамкорлик фондининг Ўзбекистон бўйича вакиллиги раҳбари Михаил Вождаев  билан 30 нафар ёшларнинг Бутунроссия Давлат кинематография институтида ўқитиш бўйича учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик маълумотига таяниб.

Тадбирда 30 нафар ўзбекистонлик иқтидорли йигит-қизни Бутунроссия Давлат кинематография институтида ўқиш харажатларининг Россия ҳамкорлик фонди томонидан молиялаштирилиши бўйича келишувга эришилди.

Ушбу ёшларнинг 25 нафари Россияда яшаб, ижод қиладиган таниқли ўзбек актёри Фарҳод Маҳмудовнинг ижодий устахонасида таълим олиши белгиланган.

Айтиб ўтиш жоизки, Россиянинг мазкур олий таълим муассасаси кинематографчиларни етиштириб берувчи дунёдаги нуфузли таълим даргоҳларидан бири бўлиб, ўзбек киносининг қатор етук арбоблари ҳам ушбу масканда таълим олган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net