«Ўзбеккино» Миллий агентлиги ёш кино мутахассисларини Москвага ўқишга жўнатмоқда

28.08.2020 15:28

ТОШКЕНТ, 28 август. /“Дунё” АА/. Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГ?К) имтиҳон комиссияси Россиядаги энг нуфузли олий таълим муассасаларидан бирида ўқиш учун ўзбекистонлик етти нафар иқтидорли талабани танлаб олди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири агентлик манбасига асосланиб.

?мтиҳон Бутунроссия давлат кинематография институти билан "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ўртасида имзоланган меморандум талабларига мувофиқ, танлов асосида ўтказилди. ?мтиҳонларни мазкур Кинематография институтининг малакали профессор-ўқитувчилари қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, имтиҳон онлайн видеоконференция шаклида бўлиб ўтган эди.

Ёш киноижодкорлар билан учрашувда ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган "Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқовнинг таъкидлашича, ВГ?Кда ўқиш учун ўзбекистонлик кино соҳаси ёш мутахассисларини юбориш Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий кино саноатини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида назарда тутилган вазифаларни бажариш юзасидан амалга оширилаётган навбатдаги тадбирлардан биридир.

«Умид қиламанки, бу имконият барчангиз учун катта кино оламига қилажак саёҳатингизнинг бошланиши учун мустаҳкам зинапоя вазифасини ўтайди. Биз, албатта, сиз билан алоқада бўлиб турамиз, шунингдек, ўқишингиз давомида "Ўзбеккино” Миллий агентлиги билан ҳамкорликда махсус лойиҳаларни амалга оширишни йўлга қўямиз", – деди Ф. Абдухолиқов.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net