Ўзбекистонда нечта театр мавжуд?

14.04.2022 15:04

ТОШКЕНТ, 14 апрель. /«Дунё» АА/. 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, мамлакатимизда амал қилаётган театрлар сони 50 тани ташкил этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлат статистика қўмитаси маълумотномасида қайд этилишича, театрлар сони ўтган йилнинг шу даврига таққослаганда 1 тага кўпайган.   

Театрларнинг сони йиллар кесимида:

2000 йил – 40,

2010 йил – 42,

2020 йил – 49 та.

Ўз жанрлари бўйича театрлар қуйидагича тақсимланади:  драматик театрлар – 24, қўғирчоқ театрлари – 11, мусиқа театрлари – 10, ёш томошабинлар театри – 4, опера ва балет театри – 1 та.

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net