Ўзбекистонда Малайзия телеканали томонидан фильм суратга олинмоқда

07.02.2020 15:33

ТОШКЕНТ, 7 февраль, /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Малайзиядаги туризм элчиси Далер Юсуф ташаббуси билан мамлакатимизда Малайзиянинг “Zeel Production” киностудияси ҳамкорлигида сериал ва бадиий фильм суратга олиш лойиҳаси ишлаб чиқилган эди. Унга кўра, Малайзиянинг “RTM” телерадиокомпанияси ва “Cinema Malaysia” кинокомпанияси буюртмасига биноан, киностудия томонидан “Juliet” номли сериал ҳамда “Ҳамон ёнимда бўлсанг эди” (Seandainya kau ada) номли бадиий фильмларни Ўзбекистонда суратга олиш ишлари бошланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва киностудия ўртасидаги келишувга кўра, мазкур фильмларнинг 26 эпизоди Ўзбекистонда суратга олинади. Сериал ва бадиий фильмда малайзиялик машҳур санъаткорлар, хусусан, Ўзбекистоннинг Малайзиядаги туризм элчиси Далер Юсуф суратга тушмоқда.  

Тасвирга олиш жараёнлари асосан Тошкент шаҳрида, шунингдек, «Амирсой» тоғ-чанғи курорти ҳамда Хива шаҳрида ўтказилади. Сериал ҳар бир сериясининг эфир вақти 1 соатдан бўлиб, «RTM» телеканалида ҳафтада 7 марта «прайм-тайм» вақтида намойиш этилади. Фильмни бир вақтнинг ўзида 3 миллионга яқин оила томоша қилади.

Бадиий фильмнинг давомийлиги эса 1 соату 15 дақиқа бўлиб, Малайзиянинг 60 дан ортиқ кинотеатрларида намойиш этилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net