Ўзбекистонда маданий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар Россияда ўтказилган халқаро анжуманда тақдим этилди

02.02.2022 09:57

НОВОС?Б?РСК, 2 февраль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси ходимлари Россия Фанлар академияси Сибирь бўлимининг Давлат жамоат илмий-техник кутубхонаси томонидан ташкил этилган «Марказий Осиёдаги маданий-маърифий лойиҳалар маданиятлараро мулоқот учун манба сифатида» мавзусидаги халқаро давра суҳбатида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Маънавий-маърифий анжуманда  Бош консулхона томонидан кутубхонага Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида бунёд этилган «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасининг яратилиш тарихи, мазмун-моҳияти ва аҳамияти очиб берилган «Ғалаба боғи фалсафаси» китоби топширилди.

Халқаро тадбирда  мамлакатимиз дипломатлари Ўзбекистонда барча соҳаларда, хусусан, маданият, фан ва таълим йўналишларида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан иштирокчиларни таништирди. Ўзбекистон Президенти томонидан 2022 йил  мамлакатимизда «?нсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилингани, ушбу йилга берилган ном асосида қабул қилинган давлат дастурининг мазмун-моҳияти  ҳақида сўзлаб берилди.

 Давра суҳбатида Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг ўзбек, рус ва лотин тиллари кафедраси мудири К.Турдиева «Ўзбекистонда муваффақиятли маданий-маърифий лойиҳаларни амалга ошириш тажрибаси» мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди.  Маърузача ўз чиқишида мамлакатимизнинг бой тарихи ва маданий мероси, шунингдек, юртимизда амалга оширилаётган маданий-маърифий лойиҳалар тўғрисида батафсил маълумотларни тақдим этди.

Давлат жамоат илмий-техник кутубхонаси директори ?.Лизунова Ўзбекистонда ҳаётга тадбиқ этилаётган изчил ислоҳотлар аҳамиятига тўхталиб, келгусида республика билан ўзаро ҳамкорлик ишлари янада фаоллаштирилишини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net