Ўзбекистонда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар таҳсинга лойиқ

04.03.2020 14:39

ТОШКЕНТ, 4 март. /“Дунё” АА/. Самарқандда ўтказилаётган “?мом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференцияда қатор давлатлардан таниқли олимлар, уламолар, илмий-тадқиқот ва таълим масканлари раҳбарлари иштирок этмоқда.

ЎзА мухбирлари анжуман қатнашчиларининг айримларидан конференция мазмун-моҳияти, мамлакатимизда кейинги йилларда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.

Аҳмад ТОЙЙ?Б, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари, Миср бош имоми:

– Улуғ алломалар юрти ҳисобланмиш Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, буюк муҳаддис ?мом Бухорий ҳазратлари абадий қўним топган масканда бунёд этилган илмий марказ халқаро талабларга тўлиқ жавоб беради. Кейинги йилларда Миср билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланиб, илмий-маърифий йўналишдаги келишувларимиз ўз самарасини бермоқда. Энг муҳими, томонлар бу ҳамкорликни янада кенгайтиришга интилмоқда.

Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, мен ҳаётимдаги энг катта орзуларимдан бири бўлмиш ?мом Бухорий ҳазратлари қабрини зиёрат қилиш ва унинг номи билан аталувчи халқаро илмий-тадқиқот маркази билан яқиндан танишишга муяссар бўлдим. Ўзбекистон раҳбариятига бу муқаддас заминдан етишиб чиққан аҳли илмни, барча мусулмонларнинг имомлари ҳаёти ва илмий меросини ўрганишга қаратаётган катта эътибори учун ташаккур билдираман. Мамлакатингизнинг бу борадаги саъй-ҳаракатлари таҳсинга сазовор.

Президент Шавкат Мирзиёевга ушбу марказда юксак даражадаги шароитларни яратиб бергани учун ташаккурлар изҳор қиламан. Бу ердан яна ?мом Бухорийлар, ?мом Термизийлар етишиб чиқишига ишонаман.

Умид қиламанки, илмий меросга юксак эҳтиром ҳамда ушбу мероснинг нуфуз ва салобатини, адашган фалсафаларга қарши турадиган равнақини қайта тиклаш йўлида бор имкониятларни сафарбар этишда Ўзбекистон бошқа мусулмон давлатларига намуна бўлади.

Аҳмад Саъд ?броҳим Абдурраҳмон Усмон ДАМАНҲУР?Й, Туркия ислом илмлари академияси раҳбари:

– Ўзбекистонга келишдан олдин мамлакатингизда диний соҳада амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар ҳақида эшитдим, ўқидим. Хусусан, Президент Шавкат Мирзиёев жаноблари бу борада жуда катта илм-маърифатга эгалиги, мазкур конференцияни ташкил этиш ташаббускори ҳам айнан у киши экани ҳаммамизни беҳад хурсанд қилди.

Мен 2007 йилдан буён Мотуридийнинг тафсир китоблари бўйича илмий тадқиқотлар олиб боряпман. Шундан буён фаолиятимни тўлиқ шу мавзуга бағишладим. ?слом тарихини ўрганиш жараёнида мени бир факт жуда ҳайрон қолдирди. Аҳли сунна ва ал жамоада икки буюк аллома номи алоҳида эътироф этилади. Булар – ?мом Мотуридий ва ?мом Ашъарий. ?мом Ашъарий ҳақида, унинг ҳаёти ва фаолияти хусусида китобларда 100-200 саҳифалик маълумотлар бор. Бунга “Табақоти шофиия” номли асарни мисол келтириш мумкин.

Мотуридий ҳақида эса тарих китобларида жуда кам ёзилган. Масалан, бу ҳақда биргина Абу Муин Насафийнинг “Табсиратул адилла асарида бор-йўғи 20 сатр маълумотни учратамиз. Ҳанафий мазҳабига оид китобларда ҳам бир неча сатрлар билан чекланилган. Шу боис, мен у алломанинг ҳаёти ва фаолиятини чуқурроқ ўрганишга бел боғлаб, улуғ аллома тўғрисида кенгроқ маълумот тўплашга киришдим. ?зланишларим натижасида 200 бетлик “Саддус-суғур би сийрати аламий Ҳуда Абу Мансур” китобини ёздим. Бу асар Мотуридий шахсига доир айрим тушунмовчиликларни бартараф этиш, буюк имомнинг улкан хизматларини маълум маънода эътироф этилишига эришишга қаратилган.

Ушбу конференциядан кўзланган асосий мақсадлардан бири мусулмон аҳлини ?мом Мотуридий ёки бошқа Аҳли сунна ва ал жамоа ақидасига тегишли асл манбалардан яхши хабардор қилиш, айниқса, ёшларга бу борадаги асл ҳақиқатни етказиш. Бундан ташқари, Европада айрим гуруҳлар томонидан исломга нисбатан номаъқул қарашлар мавжуд бўлган ҳозирги пайтда фалсафий маънодаги кўплаб саволларга ҳам Мотуридийдан аниқ, илмий асосланган жавоблар топиш мумкин. Зеро, ?мом Абу Мансур Мотуридий исломий ақида асосчиси бўлиши билан бирга, йирик файласуф ҳам эди. Ўз даврида Мотуридий Афлотундан кейинги иккинчи файласуф ҳисобланган. Бу факт илмий доираларда тан олинган. Кейинчалик Европада бу эътирофни инкор этиш мақсадида 800 йил кейин яшаган Жон Док Мотуридийга қарши қўйилиб, иккинчи файласуф сифатида кўрсатилади. Айни мавзудаги назарий манбаларни чуқур ўрганиб, зарур таҳлиллар олиб борилса, асл ҳақиқат қарор топади.

Энг муҳими, ?мом Мотуридий шахси, унинг ҳаёти ва фаолияти, асарлари ёшларимиз тарбиясига улкан ижобий таъсир кўрсатади.

Рафиқ МУҲАМЕТШ?Н, Қозон шаҳридаги Россия ислом университети ректори:

– ?слом динини мотуридия таълимотисиз тасаввур қилиш қийин. Айниқса, глобаллашув жараёнлари кучайган ҳозирги шароитда ?мом Мотуридийнинг бундан бир неча асрлар олдин айтган фикрлари, муқаддас динимиз софлигини асраш бўйича илгари сурган қарашлари муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли университетимизда буюк имом асарларини таржима қилиш ва ўрганишга алоҳида эътибор қаратилади. Бу борада Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва бошқа диний таълим муассасалари, илмий марказлар билан яқин ҳамкорликда ишлаймиз.

Татаристон уламолари азалдан ўзимиздаги мадрасаларда ўқиган бўлса-да, кейинчалик Самарқанд ва Бухорога келиб, ислом дини таълимоти бўйича ўқиган, билимларини мустаҳкамлаган. Бу анъана бугун ҳам давом этмоқда. Ўзим ҳам Ўзбекистонга кўп келаман ва ҳар гал янги таассуротлар оламан. Ушбу муқаддас замин ўзининг бой ўтмиши, юксак маданияти, маънавияти билан ҳамиша дунё аҳлини ўзига ром этиб келган.

Бугун бу анъаналар асраб-авайланмоқда ва улуғ алломалар номи билан боғлиқ масканлар обод этилмоқда. Шу билан бирга, буюк аждодларнинг илмий-маънавий мероси ўрганилиб, тадқиқ қилинмоқда. Ушбу нуфузли конференция ҳам ана шу мақсадга қаратилгани билан эътиборли.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net