Ўзбекистон ва Тожикистон «Ҳунарманд» уюшмалари раҳбарлари ҳамкорликда савдо шаҳобчаларини очиш имкониятларини муҳокама қилди

04.02.2022 11:10

ДУШАНБЕ, 4 февраль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Душанбедаги элчихонаси кўмагида  Ўзбекистон «Ҳунарманд» уюшмаси ва Тожикистон «Ҳунарманд» уюшмаси ўртасида онлайн-мулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Веб-учрашув давомида Тожикистонда ўзбек миллий  ҳунармандчилик маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш, савдо нуқталарини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

 Мулоқот чоғида Ўзбекистон «Ҳунарманд» уюшмаси раисининг ўринбосари Б.Аллаков мамлакатимизда миллий ҳунармандчилик соҳасини ривожлантириш, ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш, уларга тақдим этилаётган имтиёзлар билан Тожикистон вакилларини таништирди. У, шунингдек, қўшни мамлакатда миллий ҳунармандчилик савдосига ихтисослашган шаҳобчаларни ташкил этиш бўйича шартлар ҳақида маълумот берди.

Тожикистон «Ҳунарманд» уюшмаси раиси М.Муҳаббатов Душанбеда ва мамлакатнинг бошқа йирик шаҳарларида ҳунармандчилик маҳсулотлари савдоси бўйича дўконларнинг очилиши икки мамлакат ҳунармадларининг ўзаро тажриба алмашиши учун ҳам муҳим воқеа бўлишини таъкидлади.

Тожикистон томонининг маълум қилишича, Душанбе шаҳрида ўзбек ҳунармандлари маҳсулотларининг иккита савдо дўконини очиш режалаштирилмоқда.

Суҳбат давомида томонлар ўзларини қизиқтирган барча саволлар бўйича фикр алмашди.

Ўзбекистон вакиллари тожикистонлик ҳамкасбларини юртимизга таклиф қилди. Ушбу амалий сафар давомида Ўзбекистонда ҳунармандларга яратилган шароитлар билан бевосида танишиш ва улар билан тўғридан тўғри алоқалар ўрнатиш имконияти яратилиши таъкидланди.  

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net