Ўзбекистон ва Қирғизистон музейлари ўзаро ҳамкорлик қилади

30.01.2020 10:10

ТОШКЕНТ, 30 январь. /“Дунё” АА/. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Темурийлар тарихи давлат музейи билан Ўш шаҳридаги Сулаймон-Тоо миллий тарихий-археология музейи мажмуаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди, дея хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги мухбири.

Меморандум музей иши соҳасидаги ҳамкорликни такомиллаштириш, халқларимизнинг маданиятлараро дўстона муносабатларини ривожлантиришга қаратилган.

Ҳужжат икки музей ўртасида музейшунослик соҳасида ахборот ва мутахассислар алмашинувини йўлга қўйиш, шунингдек, музей иши соҳасида қўшма илмий анжуман ҳамда семинарлар ўтказишни кўзда тутади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net