Ўзбекистон ва Мисрнинг маданий-маърифий муассасалари ўртасида ислом меросини ўрганиш ҳамкорлигининг истиқболлари муҳокама қилинди

04.02.2022 11:12

ҚОҲ?РА, 4 февраль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Мисрдаги элчихонаси томонидан Қоҳирада жойлашган ?слом санъати музейи директори ўринбосари, Айн Шамс университети профессори Муҳаммад Аҳмад Абдуссалом билан мулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда Муҳаммад Абдуссалом Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан ?мом Бухорий, ?мом Термизий, Хоразмий, ?бн Сино, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқа кўплаб машҳур уламолар, олим ва мутафаккирлар нафақат ислом цивилизацияси ривожига, балки бутун жаҳон илм-фани тараққиётига улкан ҳисса қўшганини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, суҳбатдош Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатда бой маданий-илмий меросни авайлаб асраш, уни пухта тадқиқ этиш ва келажак авлодга етказиш йўлидаги саъй-ҳаракатларни ҳамда диний-маърифий соҳага давлат томонидан қаратилаётган эътиборни юқори баҳолади.

Мулоқот давомида Ўзбекистондаги диний-маърифий марказлар, жумладан, ?слом цивилизацияси маркази, Халқаро ислом академияси ва бошқа муассасалар билан ҳамкорлик қилиш, ислом цивилизацияси, санъати, тарихи, маданияти, музейлар иши мавзулари бўйича онлайн режимда конференция ва  маъруза-семинарлар ҳамда маҳорат дарслари ўтказиш, шунингдек, қисқа муддатли тажриба алмашиш ва маърузалар ўқиш йўналишларида амалий сафарлар уюштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича, жорий йил давомида Ўзбекистон ва Миср ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан элчихона билан ўзаро ҳамкорликда турли илмий-амалий тадбирлар уюштириш, Ўзбекистондаги диний-маъриий марказлар ходимлари учун ?слом цивилизацияси ва музей ишлари мавзуларида онлайн режимда маъруза ва маҳорат дарслари ташкил этиш ҳамда Ўзбекистоннинг ?слом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссасига оид араб тилида алоҳида китоб чоп этиш юзасидан келишувларга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net