Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида маданий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

22.09.2021 17:19

ДЕҲЛ?, 22 сентябрь. /«Дунё» АА/. Республикамизнинг хорижий давлатлар билан маданият, хусусан, кинематография соҳасидаги алоқаларини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар доирасида Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Аҳатов мазкур мамлакат ахборот ва телерадиоэшиттиришлар вазири ўринбосари Апурва Чандра билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда қайд этилган йўналишлардаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.

Апурва Чандра жорий йил сентябрь-октябрь ойларида “?пак йўли марвариди” Тошкент халқаро кинофестивалида ҳиндистонлик кино ижодкорлар, улар томонидан тайёрланган машҳур асарларнинг иштирок этаётганини алоҳида таъкидлади. Мазкур йўналишда тизимли ҳамкорлик асосларини мустаҳкамлаш ва муҳокама қилиш мақсадида халқаро тадбирда Ҳиндистон ахборот ва телерадиоэшиттиришлар вазирлиги вакилларининг ҳам иштироки кўриб чиқилаётганлигини билдирди.

Учрашувда, шунингдек, мамлакатларимиз ўртасида маданий алмашинув дастури лойиҳасини имзолаш масаласи ҳамда икки давлат марказий телеканаллари ўртасида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳаётига оид турли мавзулардаги ҳужжатли фильмлар алмашиш ва намойиш этиш имкониятлари хусусида фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net