Ўзбекистон ва Эрон маданий меросни асраш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

02.04.2022 12:07

ТЕҲРОН, 2 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори ўринбосари Турсунали Қўзиев бошчилигидаги делегациянинг Эронга сафари доирасида мазкур агентлик ва Теҳрон университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон вакиллари, шунингдек, Теҳрон, Машҳад, Тайобод, Турбате Жом, Хоф ва ?сфаҳон шаҳарларида жойлашган меъморчилик обидаларини консервациялаш ва таъмирлаш борасида бой тажрибага эга ташкилот ва муассасаларда бўлиб, ўзаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан музокаралар ўтказди.

Делегация Эроннинг шимоли ва шарқида сақланиб қолган Темурийлар даври Ренессансига оид тарихий-меъморий обидалар, ушбу иншоотларни консервациялаш ва реставрация қилиш билан шуғулланиб келаётган марказлар, устахоналар, лабораториялар фаолияти билан бевосита танишди.

Эрон туризм, хунармандчилик ва маданий мерос вазирлиги, Теҳрон университети, мазкур олий билим юрти қошидаги Маданий мероси илмий-тадқиқот институти, бошқа ташкилотлар раҳбарияти ва олимлари билан мулоқотлар ташкил этилди.

Сафар якунларига кўра, ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича тегишли ҳужжатлар имзоланиб, яқин истиқболда уларни биргаликда амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди.  

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net