Ўзбекистон тарихи давлат музейи ва Ўмон Султонлиги Миллий музейи ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди

29.09.2021 17:20

ТОШКЕНТ, 29 сентябрь. /«Дунё» АА/. Хабар берилганидек, 28-30 сентябрь кунлари Ўзбекистонда «Амир Темур – дунё олимлари ва адиблари нигоҳида» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўтказилмоқда. Ушбу конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Ўмон Султонлиги Миллий музейи бўлим бошлиғи Нура ал-Балушия Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори Жаннат ?смаилова билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ушбу учрашув 2019 йилда Ўзбекистон тарихи давлат музейи ва Ўмон Султонлиги Миллий музейи ўртасида имзоланган Англашув меморандуми доирасида ташкил қилинди.

Музокаралар чоғида 2022 йилнинг апрель ойида икки мамлакат музейлари ҳамкорлигида халқаро илмий-амалий конференция ва кўргазмалар ўтказиш режалари муҳокама қилинди.

Томонлар музей мутахассислари малакасини ошириш, ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш ва соҳани ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари бўйича истиқболдаги чора-тадбирлар режасини келишиб олдилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net