Ўзбекистон санъати ва ҳунарманчилик маҳсулотлари Европа маданияти пойтахтида ўтказилаётган кўргазманинг дурдоналари сифатида эътироф э

08.02.2022 09:46

ВЕНА, февраль. /«Дунё» АА/. Австрия пойтахтидаги Жаҳон музейида Европа музейларининг ?пак йўли тарихига оид ноёб экспонатларини жамлаган «Steppe and Silk Roads»  («Чўл ва ?пак йўли«) кўргазмаси очилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Кўргазманинг ўзига хос жиҳати шундаки, унда экспонатлар ?пак йўли манзиллари тартибида жойлаштирилган. Кўргазма  меҳмонлари Буюк ипак йўли халқларининг тарихи, маданияти, ижоди ҳамда замонавий қиёфасини ўзида мужассам этган экспозициялар билан танишиш имкинияти эга бўлмоқда.

Фарғона водийсида икатдан тўқилган матолар, Бухородаги Баёнқулихон мақбараси қолдиқлари суратлари, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатларидан келтирилган дўппилар тўплами павильонда марказий ўринни эгаллаган ва улар кўргазманинг дурдонаси сифати эътироф этилмоқда.

Кўргазма доирасида Ўзбекистон маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг ижрочи директори Гаянэ Умерова ҳамда мамлакатимизнинг Австриядаги элчиси Абат Файзуллаев Вена Жаҳон музейи директори Жонатан Файн билан учрашди.

Мулоқот чоғида маданий-гуманитар соҳадаги, хусусан, музейлар фаолиятидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари, шунингдек, Австрияда Ўзбекистон музейлари коллекциялари кўргазмаларини биргаликда ташкил этиш режалари муҳокама қилинди.

Австрия вакилларига Ўзбекистонда мамлакатимиз тарихига оид осори-атиқаларни асраб-авайлаш ва маданиятни юксалтиришда музейлар фаолиятининг ўрни ҳамда аҳамиятини мустаҳкамлашга қаратилаётган алоҳида эътибор, шунингдек, давлат раҳбари томонидан 2021  йил 26 ноябрь куни имзоланган «Музейлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.

Жонатан Файн санъат мухлислари орасида «Steppe and Silk Roads» кўргазмасига қизиқиш юқори эканини таъкидлади. Шунингдек, у музей коллекциясини ўзбек рассомларининг асарлари билан тўлдириш ниятида эканини маълум қилди.

- ?пак йўли ўтган шаҳарлар ўтмишда дунёнинг маркази бўлган, - дейди Жонатан Файн. - Ушбу шаҳарлар ўз бойликлари билан шу қадар машҳур эдики, улар ҳали ҳам бизни ҳайратга солиб келмоқда. Агар ?пак йўли тарихига яқиндан назар ташлайдиган бўлсак, уни нафақат товар алмашиш йўли, балки билим, дин, тиббиёт ва санъат алмашуви сифатида ҳам идрок этамиз.

Австрия вакиллари ўзаро тажриба ва кадрлар алмашиш доирасида ҳамкорликни йўлга қўйишдан ҳам манфаатдор эканини билдирди. Фарғона водийсидан эксклюзив ва ноёб тўқимачилик коллекцияларини ўрганиш йўналиши алоҳида таъкидланди.

Томонлар музей фаолияти йўналишидаги ҳамкорлик масалаларини биргаликда ўрганиш ва мутахассислар алмашуви орқали тажриба ўртоқлашишни ташкил этиш бўйича келишувга эришди.

«Steppe and Silk Roads»  кўргазмаси  жорий йил 3 майга қадар  давом этади.

Вена Жаҳон музейи Австриядаги энг йирик антропологик ва этнографик музей ҳисобланади. 1876 йилда ташкил қилинган ушбу музей  собиқ «Хофбург» императорлик саройи мажмуасида жойлашган. Музей инсоният тарихи,  маданий ривожланишларнинг  хилма-хиллигини очиб беришга даъват этилган.

Ҳозирги кунда музейда 14 та кўргазма зали мавжуд бўлиб, унда Осиё, Африка, Океания ва Америкадан 460 мингдан ортиқ этнографик ва археологик ноёб намуна жой олган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net