Ўзбекистон Москвада очилган “Ҳамдўстлик мамлакатлари халқларининг мусиқий фольклори” кўргазмасида иштирок этмоқда

27.01.2022 10:55

МОСКВА, 27 январь. /«Дунё» АА/. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида эълон қилинган “Халқ ижодиёти ва маданий мерос йили” тадбирлари доирасида кеча Россия давлат кутубхонасида “Ҳамдўстлик мамлакатлари халқларининг мусиқий фольклори” кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирни Россия давлат кутубхонасининг президенти Виктор Фёдоров табрик сўзи билан очди. МДҲ ?жроия қўмитаси вакили Александр Заварзин МДҲ ?жроия қўмитасининг раиси Сергей Лебедев номидан кўргазма қатнашчиларини қутлади.

Кўргазмадан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари халқларининг мусиқий фолькларидаги энг ёрқин намуналар, шу жумладан, анъанавий ўзбек мусиқаси ўрин олган. Бу ерда турли халқлар мусиқа асбоблари чалинишини ўргатадиган китоблар ҳамда ўқув материаллари ҳам намойиш этилмоқда. Шунингдек, унинг пештахталарида халқ ижодиётининг турли соҳаларига бағишланган айрим диссертациялар ҳам тақдим этилган.

“Москва ўзбек ҳамдўстлиги” минтақавий жамоат ташкилоти томонидан ўзбек қўғирчоқлари ва карнай, сурнай сингари мусиқа асбоблари намойиш этилмоқда. Ўз навбатида, Россия давлат кутубхонаси жамғармаси кўргазмани ўзбек фольклори тўғрисидаги матбаа нашрлар билан таъминлади.

26 январь куни бошланган мазкур кўргазма Москвадаги "Дома Пашкова" мусиқа залида 22 февралга қадар давом этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net