Ўзбекистон МДҲ, Болтиқбўйи давлатлари ва Грузия театр ижодкорларининг IV Ёшлар театр санъати фестивалига мезбонлик қилади

30.11.2021 15:23

ТОШКЕНТ, 30 ноябрь. «Дунё» АА/. Жорий йил 30 ноябрь - 7 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида МДҲ, Болтиқбўйи давлатлари ва Грузия театр ижодкорларининг IV Ёшлар театр санъати фестивали ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Маданият вазирлиги маълумотига кўра, ушбу форумда Арманистон, Эстония, Қозоғистон, Қирғизистон, Грузия, Украина, Россия, Молдова, Беларусь, Тожикистон, Озарбайжон ижодкорлари ўз спектакллари билан иштирок этади.

Фестивалда Сирдарё вилояти мусиқали драма театрининг «Момо ер» спектакли намойиш этилади.

Ёшлар театр санъати анжуманини ташкил этилишидан мақсад халқаро алоқаларини ривожлантириш, ёш режиссёрлар, актёрлар, рассомлар ижодини намойиш этиш, ёш театршунослар фаолиятини кузатиш ва тажрибали соҳа мутахассислари билан фикр алмашишдан иборат.

Ҳар бир саҳна асари турли давлатлардан йиғилган нуфузли Ҳайъат аъзолари томонидан баҳоланади.

Халқаро маданият тадбири доирасида «Таълим дастури» лойиҳаси амалга оширилади. Унда ёш театр ижодкорларига ўз касб тажрибаси билан ўртоқлашиш имконияти берилади. Шу билан бирга Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти театр йўналиши талабаларига маҳорат сабоқлари, тренинг ва семинарлар ўтказилади.

?штирокчилар дастур доирасида маҳоратли режиссёр, актёр ҳамда театр танқидчиларидан маҳорат дарсларини олиб, 30 ноябрь – 7 декабрь кунлари мобайнида ягона спектакль устида ижод қилади ва форум якунида мазкур спектаклнинг очиқ намойиши бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Ёшлар театр санъати форуми биринчи марта 2012 йил Молдова пойтахти Кишинёв шаҳрида, 2015 йил Беларусь  пойтахтида, учинчи бор эса  2018 йил Ереван шаҳрида  ўтказилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net