Ўзбекистон – Франция ҳамкорлигининг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди

24.02.2020 11:07

ПАР?Ж, 24 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбоев Рюэй-Мальмезон шаҳри мери ва Буюк Париж метрополиси президенти Патрик Олье билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот чоғида Бухоро – Рюэй-Мальмезон биродарлашган шаҳарлар ўртасидаги дўстлик алоқалари мисолида Ўзбекистон – Франция ҳамкорлигининг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Ҳамкор мамлакат – Франция вакиллари мунтазам асосда расмий делегациялар алмашинуви амалга оширилиб, маданий-гуманитар ва туризм соҳасида қўшма тадбирлар амалга оширилаётганини мамнуният билан қайд этди. Рюэй-Мальмезон шаҳрида Aбу Aли ибн Сино ҳайкалининг очилгани ва Ўзбекистон боғининг яратилиши халқларимиз ўртасида мустаҳкамланиб бораётган маданий ҳамкорликка яна бир мисол экани алоҳида таъкидланди. Бу Францияда Ўзбекистон халқининг илмий, маданий ва тарихий меросини кенг тарғиб қилишга хизмат қилмоқда.

Учрашув якунида Рюэй-Мальмезонда ташкил этиладиган Ўзбекистон боғида Наврўз байрами муносабати билан ўзбекистонлик ижодий жамоалар иштирокида тантанали тадбир ўтказишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net