Ўзбекистон давлат хореография академиясининг янги ташкил этилган Урганч филиалида 2021-2022 ўқув йилида талабалар қабул қилина бошланади

24.01.2021 14:39

ТОШКEНТ, 24 январь. /"Дунё" АА/. Урганчда шаҳрида Ўзбекистон давлат хореография академиясининг давлат таълим муассасаси шаклидаги филиали ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги мухбири Адлия вазирлигининг Телеграм-каналига таяниб.

Жорий йил 22 январь куни ушбу масала бўйича Ўзбекистон Президентининг тегишли қарори қабул қилинди.

Филиал таркибида "Лазги" рақси ижросини янада ривожлантириш бўлими очилди. Унинг асосий вазифаларидан бири - бу мазкур рақс турини ижро этиш намуналарининг "Олтин фонди" ни яратишдан иборатдир.

Давлат хореография академиясининг Урганч бўлими фаолияти рақс санъати соҳасида юқори малакали бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш, шунингдек, ушбу йўналишда чуқур изланишлар олиб бориш салоҳиятига эга илмий ва илмий-педагогик кадрларни тарбиялашга қаратилади.

Ҳужжатга кўра, филиалда «Лазги» рақсининг ривожланиш тарихини ёритадиган доимий экспозиция, ушбу рақсни ижро этиш йўналишида яратилган ижод намуналарининг фонотекаси, кийим-кечак намуналари галереяси, кўргазма зали ва Арт-кафе, шунингдек, «Лазги» болалар ҳаваскорлик театр-студияси очилади.

Филиалда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net