Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида франциялик мутахассислар томонидан маҳорат дарси ўтказилди

20.02.2020 11:57

ТОШКЕНТ, 20 февраль. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига франциялик театршунос олим Патрик Пено ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ўзбекистон Маданият вазирлиги манбасига таяниб.

Патрик Пено  талабалар учун ўтказган маҳорат дарсида француз театрларида замонавий мавзуларни саҳнага олиб чиқиш, театр актёрларининг ижоди, спектакллар, сайёр труппалар ҳақида сўзлаб  берди.

Мазкур учрашув институт профессор-ўқитувчилари ва талабаларига замонавий француз театрлари ҳақидаги сўнгги янгиликлар билан танишиш учун қулай имконият тақдим этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net