Ўзбекистон билан Афғонистон ўртасидаги маданий алоқалар янада кенгаяди

20.12.2020 09:46

ҚОБУЛ, 20 декабрь. /“Дунё” АА/. Жорий йил 14-16 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири Абдуғаппор Қирғизбоев раҳбарлигидаги делегациянинг Афғонистонга хизмат сафари амалга оширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Сафар давомида Афғонистон ахборот ва маданият вазири Т.Зухайр ва Ҳирот вилояти ҳокими А.Қаттолий билан музокаралар ўтказилиб, икки мамлакат ўртасида маданий соҳада, хусусан тарихий обидаларни муҳофаза қилиш ва уларни қайта тиклаш борасида ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан фикр алмашилди.  

Буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг 580 йиллик юбилейини кенг миқёсда тантанали нишонлашга тайёргарлик ишлари доирасида Ўзбекистон ҳукумати томонидан Ҳирот шаҳридаги Навоий мақбараси мажмуасида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширишга келишиб олинди.

Ўзбекистон делегациясининг Афғонистонга ташрифи “Bakhtar News” ахборот агентлигининг электрон сайтида ҳамда Афғонистонда инглиз тилида чоп этиладиган «Daily Outlook Afghanistan» газетасида кенг ёритилди.  

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net