Ўзбекистон Бадиий академиясининг «Миниатюра санъати» номли кўпмиллатли номзодномаси ЮНЕСКО номоддий маданий мерос қўмитасининг сертифи

07.02.2021 17:00

ТОШКЕНТ, 7 февраль. /«Дунё» АА/. Бундан аввалроқ «Миниатюра санъати» номли кўпмиллатли (Озарбайжон, Эрон, Туркия ва Ўзбекистон) номзоднома ЮНЕСКО ?нсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилган эди. Ушбу номзоднома ЮНЕСКО номоддий маданий мерос қўмитасининг сертификатини олди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мълумотига таяниб.

Бу хушхабар миниатюра санъати азалдан барқ уриб ривожланган юртимиздаги санъатсеварлар томонидан хурсандчилик билан кутиб олинди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Бадиий академияси тизимида Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи фаолият юритмоқда. Бу ерда миниатюра санъатига оид асарлар, нодир китоблар, тарихий ҳужжатлар, лавҳ ва бошқа намуналар сақланади.

ЮНЕСКО сертификати дунё миқёсида Шарқ миниатюрасига қизиқиш ва эътиборнинг ортаётганини ифодаламоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net