Ўзбекистон Бадиий академиясида Гаянэ Матевосяннинг "Табиат жозибаси" номли кўргазмаси очилд

25.08.2020 15:23

ТОШКЕНТ, 25 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бадиий академиясининг ?куо Хираяма Халқаро маданият катта залида Гаянэ Матевосяннинг "Табиат жозибаси" номли кўргазмаси очилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Бадиий академиясида санъатсеварларга тақдим этилаётган "Табиат жозибаси" кўргазмаси Гаянэ Матевосяннинг истиқлол шодиёналари олдидан она замин ва табиат гўзалликларига бўлган ҳақиқий кўнгил изҳори дейиш мумкин.

Кўргазма очилишида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда тасвирий санъатга қаратилаётган алоҳида эътибор шу соҳада меҳнат қилаётган мўйқалам соҳибларини серқирра ва сермаҳсул ижод қилишга ундаётгани таъкидланди.

Маълумот ўрнида, ташриф буюрувчилар кўргазмада муаллифларнинг саксондан ортиқ ижод намуналари билан яқиндан танишиш имконига эга.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net