Ўзбек киноижодкорлари халқаро кинофорумда иштирок этади

21.12.2020 15:32

ТОШКЕНТ, 21 декабрь. /«Дунё» АА/. Қирғизистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги ахборот ва туризм кинематография департаменти томонидан 21-25 декабрь кунлари VIII халқаро “Умут” (“Надежда”)  кинофоруми ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири «Ўзбеккино»  матбуот хизмати маълумотига таяниб.

Мазкур форумда «Ўзбекккино» Миллий агентлигининг ёш кинорежиссёрларидан Шокир Холиқов “Дунё. Вирус. ?нсон. Табиат” ҳужжатли фильми ҳамда Ботир Абдураҳмонов “Меҳрибоним” қисқа метражли фильми билан иштирок этади.

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилаётган мазкур кинофорумнинг мақсади халқаро алоқаларни яхшилаш, ёш киноижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва  МДҲ мамлакатлари киномактабларининг истеъдодли вакилларини аниқлашдан иборат.

“Умут” кинофоруми доирасида тўлиқ ва қисқа метражли фильмлар намойиши, киноижодкорлар томонидан маҳорат дарслари, ижодий учрашувлар, дебют фильмлар намойишлари ва давра суҳбатлари ўтказилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net