Умуминсоний қадриятларга бағишлаб халқаро онлайн анжуман ўтказилди

30.04.2020 19:13

ТОШКЕНТ, 30 апрель. /«Дунё» АА/. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Бадиий академия билан ҳамкорликда  “Санъатдаги умуминсоний қадриятлар ва миллий ўзига хослик” мавзуида халқаро илмий-экспериментал онлайн анжуман бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нуриддинов анжуманда иштирок этаётган санъатшунос, тадқиқотчилар фикрлари юртимиз тасвирий ва амалий санъати, шунингдек, дизайн соҳаси ривожи учун муҳим эканини, ёш олимлар учун бундай халқаро даражадаги анжуманлар тажриба мактаби бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

Тадбирда юртимиз илмий жамоатчилиги билан бир қаторда Россия, Буюк Британия, Швейцария, Малайзия, Таиланд, Хитой, Беларусь, Aрманистон, Қозоғистон, Тожикистон каби давлатлардан олимлар мавзуга доир маърузалари билан иштирок этди.

Анжуманда санъатдаги умуминсоний қадриятлар ва миллий ўзига хослик тамойилларига алоҳида урғу берилди.  Шунингдек, анжуманда амалий санъатда анъана ва инновациялар, моддий ва номоддий маданий меросга янги назар, дизайн эстетикаси ва технологияси каби мавзулар ҳам қамраб олинди. Ёш тадқиқотчилар учун халқаро тажрибани ўрганиш, дунё санъатида кечаётган илмий ва ижодий жараёнлардан чуқурроқ хабардор бўлиш имконини тақдим этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net