Ўмонда Алишер Навоийнинг 580 йиллигига бағишланган маданий-маърифий кеча ўтказилди

10.02.2021 17:08

МАСКАТ, 10 февраль. /«Дунё» АА/. Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини нишонлаш тадбирлари доирасида куни кеча Ўзбекистоннинг Ўмон Султонлигидаги элчихонаси томонидан маданий-маърифий кеча ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда ушбу мамлакатда истиқомат қилаётган ватандошларимиз, бу ерда вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ўзбек диаспораси вакиллари қатнашди.

Маданий-маърифий кечада Алишер Навоийнинг бой маънавий-маърифий меъроси, ўзбек адабий тили ривожига қўшган улкан ҳиссаси ва жаҳон адабиётида тутган беқиёс ўрни ҳақида сўз юритилди. Йиғилганлар буюк шоир қаламига мансуб ғазал ва рубоийлардан парчалар ўқиди.

Тадбирда фаол қатнашган юртдошимиз Соҳибжон Аҳмедов «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» билан тақдирланди.

Адабий кеча сўнггида намойиш этилган «Алишер Навоий ҳақида қизиқарли фактлар» номли видеофильм тадбир иштирокчиларига манзур бўлди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net